date

«Реал» ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб сафдан чиқиши мумкин

«Реал» ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб сафдан чиқиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени жароҳат олган бўлиши мумкин. El Chiringuito хабарига кўра, у Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши ўйинни оғриқли ҳолатда якунлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳозирда Тчуамени тиббий кўрикдан ўтмоқда ва унинг аҳволи бўйича якуний хулоса кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лиссабондаги баҳсдан сўнг айнан Тчуамени учрашувнинг энг яхши футболчиси совринини олганди. «Реал» сафарда «Бенфика»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди, ягона гол муаллифи Винисиус Жуниор бўлди.

«Реал»нинг навбатдаги учрашуви 21 февраль, шанба куни сафарда «Осунасуна»га қарши бўлиб ўтади. Шундан кейин Альваро Арбелоа жамоаси Чемпионлар лигасида «Бенфика»ни ўз майдонида қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб сафдан чиқиши мумкин