date

Машҳур мультфильмларда кўпчилик пайқамаган ғайриоддий хатолар(фото)

Машҳур мультфильмларда кўпчилик пайқамаган ғайриоддий хатолар(фото)

Тан олиш керак, катта бўлиб қолган бўлсак-да, мультфильм томоша қилишга бўлган қизиқишимиз ҳали ҳам сақланиб қолган. Қувонарлиси, замонавий аниматорлар мунтазам равишда янги лойиҳаларни тақдим этиб келмоқда. Уларнинг аксарияти сифат жиҳатидан болалигимизда севиб кўрган мультфильмлардан қолишмайди. Бироқ энг мукаммал кўринган анимацион асарларда ҳам айрим эътибордан четда қолган хатолар учраб туради.

«Маша ва айиқ»

«Биринчи учрашув» қисмида Айиқ Машани уйидан чиқариб юборганидан кейин ёпилган эшикда оғир лўкидон ва йирик михлар кўриниб туради. Аммо орадан бир неча сония ўтиб, эшик ичкари томон очилганда унинг юзаси мутлақо силлиқ ҳолатга келиб қолади.

«Уч мушук»

«Мусиқий табрикнома» эпизодида мушуклар оиласи биргаликда дўконга йўл олади. Уларга Рождество арчаси акс этган открытка ёқиб қолади ва унга яқин турган Коржик уни сотиб олмоқчи бўлади. Бироқ кейинги кадрларда арчадаги безаклар ғайритабиий тарзда йўқолиб қолади, фон ранги эса яшилдан ёрқин сариқ тусга киради.

«Шаҳзода Иван ва бўз бўри»

Василиса Иваннинг олдига келган саҳнада қаҳрамонлар орасидаги бўшлиқда бир табақали эшик кўринади. Кейинги кадрда улар қучоқлашганда эса шу эшик тушунтириб бўлмайдиган тарзда икки табақали эшикка айланиб қолади.

«Уч баҳодир денгиз ортида»

Княз Владимир ва Юлий суҳбати вақтида орқа фонда контрфорс аниқ кўринади. Бир неча сониядан кейин Пўстдумба арава билан залга кирганда эса расмлар орасидаги девор бирдан текис ҳолатга келиб қолади.

Бундан ташқари, Алёша Поповичнинг кўйлак ёқасидаги нақшлар ҳам ўзгариб кетади. Аввалига қизил рангда бўлган элементлар кейинроқ тўқ сариқ тусга киради. Табиийки, қаҳрамон шу қисқа вақт ичида кийимини алмаштириб улгурмаган.

«Қувноқ дўмбоқчалар»

Машҳур анимацион сериалнинг турли қисмларида ҳам кўзга ташланадиган хатолар бор. Масалан, «Скамейка» эпизодида Қуёнвой ўриндиқдан узоқлашиши билан ундаги «Бўялган» ёзуви бир зумда йўқолиб қолади.

Яна бир саҳнада олов устида турган қорайган чойнак қисқа фурсатда мутлақо тоза кўринишга келади. Шунингдек, Қарғавойнинг пайпоғи ҳам бир сония ичида рангини ўзгартиради: қизил чизиқлар тўқ сариққа айланади, пайпоқнинг ўзи эса яшил эмас, сарғиш тус олади.

«Мурватчалар: Катта сир»

Мурватчалар диванда ўтириб телевизор томоша қилаётган пайтда Симканинг орқасида жойлашган тахтага диққат қилинса, у катта планда тўсатдан бошқа ҳолатга ўтиб қолганини кўриш мумкин. Шунингдек, ёрқин пушти элемент ҳам тахтанинг энг юқори қисмида пайдо бўлади.

Кўриниб турибдики, ҳатто машҳур ва катта меҳнат билан яратилган замонавий мультфильмларда ҳам майда хатолар учраб туради. Аммо айнан шундай деталлар томошабинларни янада синчков бўлишга ундайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Машҳур мультфильмларда кўпчилик пайқамаган ғайриоддий хатолар(фото)