date

Роналду Европа грандларига таклиф қилинмоқда ва қўнғироқлар бошланди

Роналду Европа грандларига таклиф қилинмоқда ва қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни юмшатиб, бойкотдан кейин яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши эҳтимоли яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси олдидан Европанинг топ-клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшиш вариантини таклиф қилмоқда.

Аввалроқ матбуотда Роналду «Манчестер Юнайтед»ни тарк этганидан кейинги келишмовчиликлар фонида Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозлари қаторида кўрсатилган.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду Европа грандларига таклиф қилинмоқда ва қўнғироқлар бошланди