date

Мали терма жамоаси Россияга юлдузлари билан ташриф буюради

Мали терма жамоаси Россияга юлдузлари билан ташриф буюради

Россия терма жамоаси март ойида Мали билан уй учрашувини ўтказмоқчи. РФУ бу баҳсни ҳозирча расман эълон қилмаган, бироқ Мали томони ўйин Краснодарда бўлиб ўтишини бир неча бор тасдиқлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мали футбол федерацияси бош котиби Сиди Бекайе Россияга энг кучли таркиб боришини айтди. Унинг сўзларига кўра, Биссума, Ниакате, Сангаре, Нене ва бошқа етакчи футболчилар тахминан 25–26 март кунлари Краснодарга етиб келиб, ўйинолди машғулотини ўтказади.

Бекайе, шунингдек, Россияга қарши учрашувни ташкил этиш бўйича келишув осон кечганини таъкидлади. Мали томони жуда кучли рақибга қарши ўйнашдан мамнун бўлишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Европа футболи ва жаҳон футболи ташкилотлари санкциялари сабаб ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларини ўтказиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мали терма жамоаси Россияга юлдузлари билан ташриф буюради