date

Слутский бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

Слутский бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида 7-турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берганди. 8-турда Леонид Слутский жамоаси мусобақани ғалаба билан тарк этишга уриниб кўрди, бироқ бу сафар ҳам уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Тайланднинг «Бурирам Юнайтед» клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кйортис, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат гол муаллифига айланди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолганидан кейин ўйин интригаcига деярли нуқта қўйилди.

Қайд этилишича, Леонид Слутскийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слутский бошлиқ «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар Лигасида ютқазди