date

Алексей Никитин ҳозирги «Милан» ўйинини парадокс деб атади

Алексей Никитин ҳозирги «Милан» ўйинини парадокс деб атади

Аввал «Уфа», «Ротор» ва бошқа жамоаларда тўп сурган ҳимоячи Алексей Никитин «Милан»нинг сўнгги натижалари ҳақида фикр билдирди. «Милан» 18-февраль куни «Комо»га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади, бироқ барибир жадвалнинг юқори қисмида қолмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Никитиннинг таъкидлашича, ҳозирги «Милан»ни томоша қилсангиз, у рақибларидан яққол устун кўринмайди — масалан, «Интер» каби тўлиқ доминант футбол намойиш этмайди. Шунга қарамай, жамоа ғалабалар олиб, очколарни йиғишда давом этяпти, голлар эса уларга жуда оғир меҳнат билан келмоқда. Унинг сўзларини «Матч ТВ» келтирди.

«Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Массимилиано Аллегри шогирдлари 25 ўйиндан сўнг 54 очко жамғараган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алексей Никитин ҳозирги «Милан» ўйинини парадокс деб атади