date

Дмитрий Сычев Марселда ҳаддан ташқари эътибор ҳақида гапирди

Дмитрий Сычев Марселда ҳаддан ташқари эътибор ҳақида гапирди

Ўтган йилларда таниқли бўлган футболчи Дмитрий Сычев 2003–2004 йилларда французнинг «Марсел» клубида тўп сурган даврларини ёдга олди. Унинг айтишича, Марселда футболчиларга бўлган эътибор шу қадар кучли эдики, оддий ҳаёт ҳам қийинлашиб кетган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сычев «Спорт-Экспресс»га берган изоҳида, дўконга чиқишнинг ўзи ҳам муаммога айланганини таъкидлади: маҳсулот олишга борса, 20–30 дақиқа давомида мухлислар билан суратга тушишга тўғри келган, шундан кейингина харид қилишга имкони бўлган. У буни «ҳақиқий ажиотаж» деб атади.

Шу сабабли футболчи вазиятдан чиқиш учун яшаш жойини ўзгартиришга мажбур бўлган ва шаҳар ташқарисига кўчиб ўтганини айтди.

Маълумот учун, Сычев «Марсел» сафида барча мусобақаларда 44 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дмитрий Сычев Марселда ҳаддан ташқари эътибор ҳақида гапирди