Эдерсон ва Ортега Европа Лигасида рақибга айланди

УЕФА Европа Лигаси плей-офф босқичидаги илк учрашув «Фенербахче» ва «Ноттингем Форест» қарама-қаршилигида кутилмаган, аммо қизиқарли эпизод билан ёдда қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мезбонлар дарвозасини Эдерсон Мораес қўриқламоқда. Бразилиялик посбон бир неча мавсум «Манчестер Сити» сафида тўп суриб, жамоа билан кўплаб совринларни қўлга киритган.
«Фенербахче»нинг рақиби дарвозаси эса Штефан Ортега ишончида. Германиялик дарвозабон «Сити»да узоқ вақт Эдерсоннинг асосий захирачиси сифатида майдонга тушиб келган. Ўйин олдидан икки таниқли голкипер бир-бирини илиқ кутиб олди.
«Фенербахче» – «Ноттингем Форест» баҳсининг матнли онлайн трансляцияси порталымизда ёритилмоқда. Айни пайтда биринчи тайм давом этяпти.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг