date

Кompani Роналдинё РОНАЛДУ ва Мессидан кўпроқ ҳайратлантирганини айтди

Кompani Роналдинё РОНАЛДУ ва Мессидан кўпроқ ҳайратлантирганини айтди

“Бавария” бош мураббийи Венсан Компани футболчилик фаолияти давомидаги энг оғир ва кучли рақиблар ҳақида хотираларини ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бельгиялик мутахассис алоҳида бир ўйиндаги таассурот нуқтайи назаридан бразилиялик Роналдинёни биринчи ўринга қўйди. Роналдинё “ПСЖ”, “Барселона” ва “Милан”даги чиқишлари орқали кенг танилган.

“Роналдинё менга энг кучли таассурот қолдирган. Ҳа, Роналду ва Месси — энг яхши футболчилар, лекин битта ўйинда кўрсатган маҳорати билан мени энг кўп ҳайратга солгани Роналдинё бўлган”, — деди Компани.

Маълумот учун, собиқ марказий ҳимоячи 2020 йилда профессионал фаолиятини якунлаган. 2024 йил ёзидан буён у “Бавария”ни бошқариб келмоқда ва ўтган мавсум жамоани Бундеслига чемпионлигига олиб чиққан.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кompani Роналдинё РОНАЛДУ ва Мессидан кўпроқ ҳайратлантирганини айтди