Фонсека «Лион» билан совринлар ютшга тайёрмиз деди

«Лион» бош мураббийи Паулу Фонсека жорий мавсумдаги ишларидан мамнунлигини билдирди. Жамоа барча мусобақаларда кетма-кет 13 та ғалаба қайд этиб, бир вақтнинг ўзида уч турнирда ҳам барқарор ва ишончли футбол кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Фонсека клубнинг катта мақсадлар учун етарлича кучга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, соврин ютиш осон эмас, бироқ у жамоанинг амбицияси, қўлланаётган услублар ва футболчиларнинг доимий ўсишга интилиши бу йўлда асосий таянч бўлаётганига ишонади.
Мутахассис «Лион» бу мавсумда кутилмаган натижалар муаллифига айланиши мумкинлигини ҳам айтди. У мавсум стартидаги муаммолар ва синовларни эслатиб, ҳозир жамоа имкони қадар энг яхши спорт формасига чиққанини, энг муҳими эса мавсум қандай якунланиши эканини қайд этди.
Ҳозирда «Лион» Франция чемпионатида учинчи ўринда бормоқда. Клуб Европа Лигаси умумий босқичини биринчи бўлиб якунлади ва энди плей-оффда курашни давом эттиради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!