date

Сантуш Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши керакми, деди

Сантуш Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши керакми, деди

Португалия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фернанду Сантуш Криштиану Роналдуннг жамоа учун аҳамияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ой бошида “Ал-Наср” ҳужумчиси 41 ёшни қарши олди. ОАВда эса унинг ҳозирги ҳолатида ҳам терма жамоага қай даражада зарурлиги борасидаги баҳслар тинмаяпти.

“Роналдуннг Жаҳон чемпионатида асосий таркибда бўлиши керакми? Ҳар бир мураббийнинг ўз тактика ва қараши бор. Агар Криштиану яхши формада, энг юқори даражада бўлса, у табиий танловга айланади, чунки унинг профессионаллигига ҳануз шубҳа йўқ. У менга ҳеч қачон фаолиятини якунлаш ҳақида гапирмаган. Қарорни у ўзи қабул қилади, аммо мен унинг кетишига ҳали анча бор деб умид қиламан”, — дея Сантушнинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Маълумот учун, Роналду ЖЧ-2026 саралаш баҳсларида ҳозирча беш бор гол уришга улгурди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Сантуш Роналду ЖЧ-2026да ўйнаши керакми, деди