Елагин «Фенербахче» ва «Ноттингем Форест» ўйини учун тахмин берди

Европа Лигаси плей-офф босқичининг илк стиқ учрашувида Истанбулнинг «Фенербахче» жамоаси «Ноттингем Форест»ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан футбол шарҳловчиси Александр Елагин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Елагин таъкидлашича, «Ноттингем Форест» АПЛда қуйи поғоналар атрофида юрган бўлса-да, Европа Лигасида анча муносиб ўйин кўрсатмоқда. Шарҳловчи яқинлашиб келаётган тўқнашувда яққол фаворит йўқлигини айтиб, голлар вариантига эътибор қаратди: унинг прогнозига кўра, ўйинда 2-3 та гол урилиши мумкин.
«Фенербахче» — «Ноттингем Форест» учрашуви бугун, 19 февраль куни Истанбулдаги стадионда бўлиб ўтади. Баҳс 22:45 да (Тошкент вақти билан) старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг