Биляллетдинов Роналду ҳақида: унинг даражаси ҳамон юқори

Таниқли мураббий Ринат Биляллетдинов Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган Криштиану Роналду ўйини юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналду ноёб футболчи бўлиб, унинг эришган натижаларини такрорлаш деярли имконсиз. Биляллетдинов 40 ёшдан ошганига қарамай, португалиялик ҳужумчи ҳануз энг юқори савияда ўйнашга интилаётганини алоҳида қайд этди.
Жорий мавсумда 41 ёшли Роналду барча мусобақаларда 23 учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Саудия чемпионатининг 21-туридан сўнг «Ал-Наср» турнир жадвалида 52 очко билан учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг