Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубида тўп сурган, ҳозирда эса футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов италиялик жамоаларнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Радимовнинг таъкидлашича, Италия футболи инқироз даврини бошдан кечирмоқда: терма жамоа Жаҳон чемпионатига боролмай қолиш хавфи остида. Унинг айтишича, клублар легионерлар ҳисобига вазиятни қисман “ушлаб турибди”, бироқ терма жамоанинг даражаси паст. Бу фикрлар “Match TV” эфирида янгради.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга кирита олмади. Женаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа саралашнинг плей-офф учрашувларида иштирок этади.
2026 йилги мундиал ёзда Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақага уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!