date

Биляллетдинов Роналдунинг даражасига қойил қолаётганини айтди

Биляллетдинов Роналдунинг даражасига қойил қолаётганини айтди

Таниқли мураббий Ринат Биляллетдинов Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган ҳужумчи Криштиану Роналду ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассисга кўра, Роналду ўзига хос футболчи бўлиб, унинг натижаларини қайтариш деярли имконсиз. Биляллетдинов 40 ёшдан ошганига қарамай, футболчининг ҳануз энг юқори даражада ўйнашга интилаётганини алоҳида таъкидлади.

Жорий мавсумда 41 ёшли португалиялик барча турнирларда 23 та учрашувда қатнашиб, 19 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Саудия чемпионатининг 21-туридан кейин «Ал-Наср» 52 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Биляллетдинов Роналдунинг даражасига қойил қолаётганини айтди