date

Престианнининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди

Престианнининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди

“Бенфика” футболчиси Жанлука Престианни билан ишлайдиган агент Гастон Фернандес матбуотда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ Престианни УЕФАга кўрсатма бергани ва “Реал” вингери Винисиусни ўйин пайтида ҳақорат қилганда айнан қайси сўзни ишлатганини айтгани ҳақида ёзилганди. Футболчи эса бундан олдин ҳам айтилган гап ирқчиликка алоқадор эмаслигини таъкидлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фернандес A Bola нашрига берган изоҳида ушбу маълумотни кескин рад этди: “Престианнининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар ёлғон. Ҳеч ким биз билан расмий тарзда боғланган эмас”.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасида “Реал” сафардa “Бенфика”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган. УЕФА учрашувдан кейинги куни мазкур ҳолат бўйича текширув бошланганини маълум қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианнининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди