date

Қатар терма жамоаси мундиал учун якуний қайдномасини эълон қилди

Осиёнинг энг кучли ва совриндор жамоаларидан бири бўлган Қатар миллий терма жамоаси ҳам бўлажак 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун ўз режаларини пишитиб олди. Қатарликлар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ушбу нуфузли мусобақада мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган якуний таркибни кенг жамоатчиликка ошкор этди.

Бош мураббий энг тажрибали ва айни пайтда энг спорт формасида бўлган юлдузларни таркибга жалб этган. Рўйхатдан ички чемпионат етакчилари ҳамда хорижда фаолият юритаётган легионерлар жой олган. Қуйида мундиалда майдонга тушадиган қатарлик ўғлонларнинг тўлиқ рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Қатар миллий терма жамоасининг расмий таркиби:

Дарвозабонлар:

  • Салоҳ Закария («Дуҳайл»)

  • Мешаал Исса Баршам («Ас Садд»)

  • Маҳмуд Абунада («Ар Райян»)

Ҳимоячилар:

  • Буалем Ҳуҳи («Ас Садд»)

  • Педру Мигел («Ас Садд»)

  • Султан Ал Браке («Дуҳайл»)

  • Ал Ҳашми Ал Ҳуссейн («Ал Араби»)

  • Аюб Ал Уйи («Ал Гарафа»)

  • Исса Лайе («Ал Араби»)

  • Лукас Мендес («Ал Вакра»)

  • Ҳомам Ал Амин («Култураль Леонеса», Испания)

Яримҳимоячилар:

  • Аҳмед Фатҳи («Ал Араби»)

  • Жассем Габер («Ар Райян»)

  • Ассим Мадибо («Ал Вакра»)

  • Абдулазиз Ҳатем («Ар Райян»)

  • Карим Будиаф («Дуҳайл»)

  • Муҳаммад Ал Маннаи («Аш Шамал»)

Ҳужумчилар:

  • Алмоез Али («Дуҳайл»)

  • Акром Афиф («Ас Садд»)

  • Таҳсин Муҳаммад Жамшид («Дуҳайл»)

  • Эдмилсон Жуниор («Дуҳайл»)

  • Аҳмед Ал Ганеҳи («Ал Гарафа»)

  • Аҳмед Алаэлдин («Ар Райян»)

  • Ҳасан Ал Ҳайдос («Ас Садд»)

  • Муҳаммад Мунтари («Ал Гарафа»)

  • Юсуф Абдурисаг («Ал Вакра»)

Қатарликларни гуруҳда қандай синовлар кутмоқда?

Кичик маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Қатар терма жамоаси бўлажак Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида анча жиддий ва қизиқарли квартетдан жой олган.

Қуръа натижаларига кўра, улар "B" гуруҳида кураш олиб боришади. Осиё чемпионларига гуруҳдан чиқиш йўлида шиддатли Канада, тартибли Швейцария ҳамда Европанинг жиддий вакилларидан бири ҳисобланган Босния ва Ҳерцеговина миллий терма жамоалари рақиблик қилади.

Гуруҳдаги курашлар ўта шиддатли кечиши кутилмоқда. Қатар терма жамоасига бўлажак Жаҳон чемпионати баҳсларида чиройли ўйинлар ва омад ёр бўлишини тилаймиз!

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Қатар терма жамоаси мундиал учун якуний қайдномасини эълон қилди