date

Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди

Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб маъқулроқ эканини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клуби плей-офф саралаш босқичида «Монако»дан ўтиб кетса, кейинги раундда «Барселона» ёки «Челси» билан тўқнаш келади. Илк учрашувда ПСЖ сафарда моноколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

Энрикенинг таъкидлашича, у эҳтимолий рақиблар ичида «Челси» вариантини қулайроқ деб билади. Мутахассис «Барселона»нинг ўйинни ишончли назорат қилиши, юқори прессинг қўллаши ва бир зумда натижани ўзгартирадиган ижрочиларга бой эканини қайд этди.

Мураббий фикрича, «Барселона»га қарши майдонга тушганингда фақат жамоага эмас, бутун бир ўйин фалсафасига ҳам қарши курашасан — бу эса вазифани янада мураккаблаштиради.

Чемпионлар лигаси 1/8 финал баҳслари март ойида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалда «Челси»ни афзал кўрди