Владислав Радимов Италия терма жамоаси савиясини паст баҳолади

Петербургнинг «Зенит» клуби собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда футбол мутахассиси сифатида фаолият юритаётган Владислав Радимов Италия футболи ҳолати ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Радимовнинг айтишича, Италия футболи ҳозир инқироз даврини бошдан кечирмоқда: клублар легионерлар ҳисобига натижа кўрсатаётган бўлса-да, терма жамоа даражаси унинг назарида етарлича юқори эмас. У бу фикрларни «Match TV» эфирида билдириб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланма ола олмади. Женнаро Гаттузо бошчилигидаги жамоа мундиалга чиқиш учун плей-офф учрашувларида иштирок этади.
2026 йилги жаҳон чемпионати ёз ойларида Шимолий Америкада бўлиб ўтади. Нуфузли мусобақага АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!