date

Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалдаги қулай рақибни айтди

Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалдаги қулай рақибни айтди

"Пари Сен-Жермен" бош мураббийи Луис Энрике Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида жамоаси учун қайси рақиб маъқулроқ бўлиши ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Париж клуби плей-офф саралаш босқичида "Монако"дан ўта олса, кейинги раундда "Барселона" ёки "Челси" билан тўқнаш келади. Илк учрашувда ПСЖ сафарда монаколикларни 3:2 ҳисобида мағлуб этган.

Энрикенинг таъкидлашича, у эҳтимолий рақиблар ичида "Челси" вариантини афзал кўради. Мураббий "Барселона"нинг ўйини анча ишончли экани, жамоа тўпни назорат қилиши, юқоридан босим қилиши ва бир лаҳзада натижани ҳал қила оладиган футболчиларга бойлигини қайд этди.

"Барселона" оптимал ҳолатида бўлса, уни тўхтатиш жуда мушкул, дея қўшимча қилди Энрике. Унинг фикрича, каталонияликларга қарши ўйнашда фақат жамоага эмас, балки бутун бир ғояга ҳам қарши курашишга тўғри келади.

Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувлари март ойида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике ПСЖ учун 1/8 финалдаги қулай рақибни айтди