date

Карим Бензема мураббий билан танаффусда тортишиб қолди

Карим Бензема мураббий билан танаффусда тортишиб қолди

«Ал-Ҳилол»нинг франсуз ҳужумчиси Карим Бензема яқинда ўтказилган учрашувнинг танаффусида жамоа мураббийи билан тортишиб қолгани айтилмоқда. Бу ҳақда Ball Zone хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, Бенземанинг клубга келиши «Ал-Ҳилол» кийиниш хонасида тарангликни кучайтирган. Ҳатто айрим футболчилар франсуз форвард билан шартнома имзолангани борасидаги қарордан афсусланаётгани ҳам қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Бензема қишки трансфер ойнасида «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол»га ўтиб, 1,5 мавсумга мўлжалланган битим тузганди. У янги жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Сўнгги турда «Ал-Ҳилол» «Ал-Иттиҳод» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади ва Про-лига турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карим Бензема мураббий билан танаффусда тортишиб қолди