«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяспор»га кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ички муаммолар гирдобига тушиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 порталига кўра, жамоа футболчиларига маошлар тўланмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манба маълумотларига кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб расмийлари эса вазият юзасидан изоҳ беришдан тийилмоқда, бу эса ОАВ ва мухлислар қизиқишини янада оширяпти.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жуда шубҳали кўриниш олаётганини таъкидлади.
Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ захирада бир ўйини бор «Фенербахче» 52 очко билан яқин таъқибда ва исталган пайт қувиб етиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг