date

«Аталанта» «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

«Аталанта» «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

Италия чемпионати кунининг марказий баҳсида «Аталанта» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди ва ўйин якунида камбек эвазига 2:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Уchrашувнинг 18-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очди: Мигел Гутьеррес жарима зарбасидан узатмани жарима майдони марказига йўллади, Сем Бйокема эса тўпни боши билан дарвоза тўсинининг остига йўналтирди — 0:1. Орадан кўп ўтмай Аллисон Сантос яккама-якка вазиятда гол урди, бироқ ҳакамлар аниқ офсайдни қайд этиб, голни бекор қилди.

Биринчи бўлимда «Аталанта» жавоб голига яқин келди: Камалдин Сулемана бир неча бор хавфли зарбалар йўллади, «Наполи» посбони эса вазиятни бурчак зарбаси эвазига бартараф этди. Яна бир эпизодда Аллисон ўнг томондан зарба берди, қайтган тўпга Антонио Вергара бош билан якун ясади, аммо зарба суст чиқиб, дарвозабон осонлик билан ушлади.

Иккинчи бўлимда бергамасқлар босимни кучайтирди ва 61-дақиқада мувозанатни тиклади: Никола Залйевски бурчак зарбасидан яқин устунга тўп узатди, Марио Пашалич эса бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1. Шундан сўнг Жанлука Скамакка жарима майдони ташқарисидан ўнг бурчакка зарба берди, бироқ дарвозабон сейв билан жамоасини қутқарди.

Ҳал қилувчи гол 81-дақиқада урилди: Лоренсо Бернаскони чап қанотдан ёриб кириб узатма амалга оширди, Лазар Самарджич ҳаводаги курашда устун келиб, тўпни ўнг устун ёнига йўллади — 2:1.

Ғалабадан сўнг «Аталанта» турнир жадвалида «Комо» билан бирга олтинчи ўринни бўлишиб турибди, «Наполи» эса учинчи поғонада қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Аталанта» «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди