«Милан» «Парма»га қарши ўйинда Лофтус-Чикдан айрилди

26-тур доирасида «Парма»га қарши учрашув «Милан» учун икки карра омадсиз якунланди: мағлубият билан бирга жамоа инглиз ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чикни ҳам йўқотди. Футболчи 11-дақиқада ўйин эпизодидаги тўқнашувдан сўнг жароҳат олиб, давом эта олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Майдонга тиббий бригада чақирилди ва Лофтус-Чик замбилда олиб чиқилди. Унинг ҳушида экани сезилди, трибунадагилар эса қўллаб-қувватлаш учун футболчининг исмини биргаликда куйлашди. Жароҳат олган футболчи ўрнига ўтган йилдан буён «Милан» сафида тўп сураётган Ардон Яшари майдонга тушди.
Қолган дақиқаларда «Милан» «Парма» дарвозаси олдида ечим топа олмади ва учрашув тугашига ўн дақиқа қолганида гол ўтказиб юборди. Натижада миланликлар сафардa мағлубиятни тан олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!