date

Мусиола Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Мусиола Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Жамал Мусиола Чемпионлар лигасида «Бенфика» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган нохуш вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдаги ягона голни урган «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўйиндан сўнг ҳакамга рақиб қанот футболчиси Жанлука Престианни томонидан ирқчилик мазмунидаги ҳақоратга учраганини айтди. Аргентиналик футболчи «Реал» юлдузига юзланган пайтида оғзини футболкаси билан ёпгани ҳам эътиборни тортди, бироқ у айбловни рад этмоқда.

«Мураббийимиз бу масалада аллақачон бир нечта муҳим фикрларни айтган. Ирқчилик — жуда оғриқли мавзу. Мен Винига ишонаман, шунинг учун у бундай вазиятда ёлғон гапиради, деб ўйламайман. У бу ҳолатни муносиб тарзда бошқарди. Бу муаммо анчадан бери муҳокамада, буну кўриш менга ёқмайди», — дея Мусиоланинг сўзларини Madrid Zone келтирди.

Қайд этилишича, «Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25-февраль, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мусиола Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди