Мусиала Винисиус атрофидаги ирқчилик можаросига муносабат билдирди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби футболчиси Жамал Мусиала Чемпионлар лигасида "Бенфика" ва Мадриднинг "Реал" жамоалари ўртасидаги баҳсда юзага келган можаро ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол муаллифи бўлган Винисиус Жуниор ўйиндан сўнг ҳакамга рақиб қанот ҳужумчиси Жанлука Престианни уни ирқчилик руҳида ҳақорат қилганини айтган. Аргентиналик футболчи "Реал" етакчисига қарата футболкаси билан оғзини беркитган ҳолат ҳам баҳс-мунозараларга сабаб бўлди, бироқ Престианни айбловни рад этмоқда.
Мусиаланинг таъкидлашича, жамоаси бош мураббийи бу мавзуда аллақачон муҳим фикрларни билдирган. "Ирқчилик — ёқимсиз масала. Мен Винига ишонаман, бундай вазиятда у ёлғон гапиради, деб ўйламайман. У буни тўғри қабул қилди. Бу муаммо узоқ вақтдан бери муҳокамада, буну кўриш мен учун жуда нохуш", — деди Мусиала.
Жавоб учрашуви 25 февраль куни "Реал" ва "Бенфика" ўртасида бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!