Бавария истеъдоди Карл: муваффақият мени ҳайратлантирмади, деди

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли футболчи Леннарт Карл карьерасининг илк босқичидаги кескин ўсиш ўзи учун кутилмаган бўлмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда гранд сафида мунтазам равишда майдонга тушиб келмоқда. 22 февраль куни у 18 ёшга тўлди.
«Баъзан бўлаётган воқеалар мени ҳам ҳайрон қолдирарди, аммо доим буни eплолишимни билганман. Тинимсиз меҳнат қилдим. Жуда хурсандман, лекин албатта ўсиш учун жой бор. Кейинроқ кўпроқ гол уриб, кўпроқ ассист беришни, қолган жиҳатларда ҳам қўшишни истайман», — дея Карлнинг Kicker'га берган интервьюсидан «Gazeta.Ru» иқтибос келтирди.
«Бавария» 28 февраль, шанба куни Бундеслигада сафарда асосий таъқибчи — Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳс ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!