date

Леннарт Карл «Бавария»даги ютуқларидан ҳайратланмади

Леннарт Карл «Бавария»даги ютуқларидан ҳайратланмади

Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сураётган 18 ёшли футболчи Леннарт Карл фаолиятининг илк босқичидаги тезкор ўсиш уни унчалик ҳам ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда гранд жамоа сафида мунтазам равишда майдонга тушмоқда. Карл 22 февраль куни 18 ёшга тўлди.

«Баъзан атрофимда бўлаётган воқеалар мени ажаблантирарди, бироқ доим бундай даражага чиқа олишимга ишонганман. Жуда кўп меҳнат қилдим. Албатта, хурсандман, лекин ўсиш учун имконият ҳар доим бор. Кейинги ўйинларда кўпроқ гол уриб, кўпроқ голли пас беришни, қолган жиҳатларда ҳам қўшишни истайман», — дея Карлнинг Kicker’га берган интервьюсидан «Gazeta.Ru» иқтибос келтирди.

28 февраль, шанба куни «Бавария» Бундеслига доирасида сафарда энг яқин таъқибчиси — Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леннарт Карл «Бавария»даги ютуқларидан ҳайратланмади