Страсбур ультраслари баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

Франсия чемпионатининг 23-турида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган учрашув пайтида «Стад де ла Мено» аренасида тартибсизлик юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
L’Equipe хабарига кўра, можарога мустақил шахслар гуруҳи томонидан ультраўнг шиорлар ёзилган баннерлар ёйилгани сабаб бўлган. Улар орасида ҳукумат томонидан сентябр ойида тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар гуруҳи собиқ аъзолари ҳам борлиги айтилмоқда.
Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаган, бироқ бу тўқнашувнинг олдини ололмади. Трибуналарда бундай мазмундаги баннерларга йўл қўймасликни мақсад қилган UB90 вакиллари тартиб бузганлар билан жанжаллашиб кетган.
Кузатув камераларидаги ёзувлар аллақачон тегишли идораларга топширилган, ҳолат бўйича текширув давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!