date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади

Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан кейин плей-офф йўлланмаси учун умиди сўнган «Шанхай Шэньхуа» 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ҳеч бўлмаса муносиб тарзда турнир билан хайрлашишни кўзлаганди. Бироқ Леонид Слуцкий жамоаси бу сафар ҳам кутилган натижани бера олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувда Таиланд вакили «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар илк бўлимнинг аввалидаёқ кетма-кет икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кёртис, 22-дақиқада эса Супханат Муеанта гол муаллифи бўлди.

Тез орада «Шанхай Шэньхуа» бир футболчиси майдондан четлатилиб, сон жиҳатдан камчиликда қолди. Шу вазият ўйиндаги интрига деярли йўқолишига олиб келди ва хитойликлар ҳисобни ўзгартира олмади.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» турнирни мағлубият билан якунлади