Слуцкий бошчилигидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятларини бой берди. Саккизинчи турда «Бурирам Юнайтед»га қарши баҳс Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақани ғалаба билан якунлаб, “эшикни қарсиллатиб ёпиш” имконияти эди, бироқ бу режаси амалга ошмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби 2:0 ҳисобида зафар қучди. «Бурирам Юнайтед» учрашув бошидаёқ устунликни қўлга олди: 11-дақиқада Гуд Кёртис ҳисобни очди, 22-дақиқада эса Муеанта Супханат иккинчи голни урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига камайиб қолди ва ўйин интригасига деярли нуқта қўйилди.
Қайд этиш жоиз, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг