Слуцкийнинг «Шанхай»и Осиё Чемпионлар лигасида мағлуб бўлди

«Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотиб бўлганди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин Леонид Слуцкий жамоаси учун мусобақа билан хайрлашиш олдидан обрў учун сўнгги уриниш эди, бироқ бу сафар ҳам «эшикни қарс» этиб ёпишнинг уддасидан чиқа олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Таиланд клуби учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ икки бор гол уриб, ўйин тақдирини деярли ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шенхуа» бир футболчига кам бўлиб қолди ва бу интрига қолмаслигига сабаб бўлди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шенхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг