«Бетис» «Севилья» дербиси олдидан очиқ машғулотни такрорлайди

Испания чемпионатининг навбатдаги турида «Бетис» «Севилья»га қарши майдонга тушади. Европага яхши таниш бўлган бу дерби икки ашаддий рақибнинг тўқнашуви саналади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув арафасида «Бетис» раҳбарияти биринчи даврада омад келтирган анъанани яна ишга солмоқда. Ўшанда севильяликлар майдонида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган эди.
Гап шанба куни ўтказиладиган очиқ машғулот ҳақида кетмоқда — истаган мухлислар стадионга келиб, жамоа тайёргарлигини томоша қилиши мумкин. Биринчи даврада бундай машғулотга 11 мингдан ортиқ ишқибоз ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, дерби якшанба оқшомида бўлиб ўтади. Жорий мавсумда чемпионатда «Бетис»нинг натижалари «Севилья»никига қараганда анча яхшироқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг