date

Нойер Дортмундга қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин

Нойер Дортмундга қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин

Февраль ўрталарда "Бавария"нинг тажрибали дарвозабони Мануэл Нойер жароҳат олганди. Дастлаб у тахминан уч ҳафта сафдан чиқиши айтилган, бироқ тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ кечаётганга ўхшайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. Ҳали мураккаб машқларни бажармаган бўлса-да, тўп билан ишлагани унинг аҳволи яхшиланаётганидан дарак беради.

Германияда Нойер Дортмунднинг "Боруссия"сига қарши учрашувдайоқ жамоага ёрдам бериб қолиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Жамоалар 28 февраль, шанба куни майдонга тушади.

Ҳозир "Бавария" Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги "Боруссия" эса 8 очко ортда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер Дортмундга қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин