Страсбур ултралари баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-турида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида енгган учрашувда «Стад де ла Мено» аренасида тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
L’Equipe хабарига кўра, можаро мустақил шахслар гуруҳи томонидан ўта ўнг шиорлар ёзилган баннерлар ёйилгани ортидан бошланган. Улар орасида сентябр ойида Франция ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар гуруҳининг собиқ аъзолари ҳам бўлган.
Стьюардлар баннерларни тезда олиб ташлаганига қарамай, зиддиятни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмади. Трибунда бундай мазмундаги баннерлар пайдо бўлишига қарши бўлган UB90 вакиллари тартиб бузганлар билан тўқнашиб кетди.
Кузатув камераларидаги ёзувлар аллақачон тегишли идораларга топширилган, ҳозирда ҳолат бўйича текширув олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!