date

Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратда эмас

Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратда эмас

«Бавария»нинг 18 ёшли футболчиси Леннарт Карл карьерасининг бошидаги тезкор юксалиш уни унчалик ҳам ҳайратга солмаганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ёш ҳужумкор ярим ҳимоячи жорий мавсумда Мюнхен клуби сафида мунтазам равишда майдонга тушмоқда. 22 февраль куни Карл 18 ёшни қарши олди.

«Баъзан нима бўлаётганидан ҳайрон қолган пайтларим бўлди, аммо доим бунга қодирлигимни билганман. Мен тинимсиз меҳнат қилдим. Жуда хурсандман, лекин, албатта, ўсиш учун жой бор. Умид қиламанки, кейинроқ янада кўпроқ гол ураман, кўпроқ ассист қиламан ва қолган жиҳатларда ҳам ўзимни кучайтираман», — дея Карлнинг Kicker нашрига берган интервьюсидан иқтибос келтиради «Газета.Ru».

28 февраль, шанба куни «Бавария» Бундеслига доирасида сафарда асосий таъқибчи — Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Леннарт Карл «Бавария»даги юксалишидан ҳайратда эмас