Страсбур ультралари баннерни талашиб стадионда муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-тури доирасида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида енгган учрашув вақтида «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизликлар кузатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Можарога айрим мустақил шахслар, жумладан, ҳукумат томонидан сентябр ойида тарқатиб юборилган Offenders хулиган гуруҳи собиқ аъзолари ҳам кирган ҳолда, ўта ўнг қарашларни тарғиб қилувчи шиорлар ёзилган баннерларни ёйгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаган бўлса-да, бу келишмовчиликнинг олдини олмади: UB90 вакиллари бундай мазмундаги баннерлар трибунага кириб келмаслиги учун ҳаракат қиларкан, тартиб бузганлар билан тўқнашиб кетди.
Кузатув камераларидаги ёзувлар аллақачон тегишли идораларга топширилган, ҳолат юзасидан текширув кетмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!