date

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди

«Коньяспор» билан баҳсдаги кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» ички муаммоларга дуч келгани ҳақида хабарлар тарқалди. TR24 маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ўз вақтида ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, бу ҳолат кетма-кет уч ойдан бери давом этмоқда. Клуб расмийлари эса вазият юзасидан изоҳ бермаётгани ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.

Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари энди жуда шубҳали кўринишини таъкидлади.

Шунга қарамай, жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадамликни сақлаб турибди. Бироқ 52 очкога эга ва захирада ўйини бор «Фенербаҳче» уларга тез орада етиб олиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай»да маошлар бўйича жиддий муаммолар юзага келди