date

Деле Алли Лондон дербисига ташриф буюриб, тез орада қайтишини айтди

Деле Алли Лондон дербисига ташриф буюриб, тез орада қайтишини айтди

Деле Алли собиқ жамоаси «Тоттенҳем»ни соғинган кўринади: у Лондондаги уй стадионига келиб, «Арсенал»га қарши дербини трибунадан кузатди. Бироқ учрашув Алли кутганидек кечмади — «шпорлар» 1:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин якунидан сўнг Алли мухлисларга тез орада майдонга қайтишини билдирган. «Майдонга қайтишни жуда хоҳлаяпман. Бу тез орада содир бўлиши керак. Охирги марта кўришганимиздан бери жуда кўп нарса рўй берди. Аммо мен қайтдим ва яна бир бор эслатмоқчиман: сизларнинг барчангиз — менинг оиламсиз», — дея унинг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Ҳозирда Деле Аллининг ёши 29 да.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Деле Алли Лондон дербисига ташриф буюриб, тез орада қайтишини айтди