Страсбур ультралари баннер можароси сабаб муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-тури доирасида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган баҳсда «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизлик юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
L’Equipe хабарига кўра, можаро сабаби мустақил шахслар гуруҳи томонидан ультраўнг шиорлар ёзилган баннерлар трибуналарда ёйилгани бўлган. Улар орасида сентябрь ойида француз ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиган гуруҳи собиқ аъзолари ҳам борлиги айтилмоқда.
Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаган бўлса-да, бу тўқнашувнинг олдини олмади: трибуналарда бундай чақириқлар пайдо бўлишига қарши чиқадиган UB90 вакиллари тартибни бузганлар билан юзма-юз келиб қолган.
Маълумотларга кўра, кузатув камераларидаги ёзувлар аллақачон тегишли идораларга топширилган, ҳолат бўйича суриштирув олиб борилмоқда. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқлиги билдирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!