Кейн Герд Мюллер натижасини такрорлаб, тарихга яқинлашди

Германия чемпионатининг сўнгги турида «Бавария» Франкфуртнинг «Айнтрахт» жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда инглиз ҳужумчиси Гарри Кейн икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига муҳим ғалаба келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кейн бундан аввалги икки ўйинда ҳам дубл қайд этганди: у «Хоффенхайм»га қарши баҳсда ҳам, «Вердер» билан ўйинда ҳам иккитадан гол урган.
2023 йилдан бери Бундеслигада тўп сураётган футболчи бундай кетма-кет уч ўйинда дубл сериясини фаолиятида учинчи марта такрорлади. Шу тариқа у «Бавария»нинг 60–70-йиллардаги афсонавий тўпурари Герд Мюллер кўрсаткичига тенглашди.
«Бавария» тарихида эса бу каби серияни фаолияти давомида тўрт марта қайд этган ягона футболчи Роберт Левандовски ҳисобланади. Ҳозирда у Каталониянинг «Барселона» клуби сафида ўйнамоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!