«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиб қўйиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта савол остида. Бензема тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин тикланиш муддати бўйича аниқ маълумот берилади.
Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал-Иттиҳод»ни тарк этиб, «Ал-Ҳилол»га ўтганди. У янги жамоа сафида учта ўйин ўтказиб, учта гол ва битта голли узатма муаллифи бўлиб улгурган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг