date

Страсбур ультралари стадионда баннерлар сабаб муштлашиб кетди

Страсбур ультралари стадионда баннерлар сабаб муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-турида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган учрашув пайтида «Стад де ла Мено» аренасида тартибсизлик юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, можарога бир гуруҳ мустақил шахслар томонидан ўта ўнг қарашларни тарғиб қилувчи шиорлар ёзилган баннерлар ёйилгани сабаб бўлган. Улар орасида сентябрь ойида француз ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар гуруҳи собиқ аъзолари ҳам бўлгани айтиламоқда.

Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаганига қарамай, кескинлик барибир тўхтамади. Трибуналарда бундай баннерлар пайдо бўлишига йўл қўймасликка интиладиган UB90 вакиллари тартибни бузганлар билан тўқнашиб кетди.

Кузатув камераларидаги ёзувлар ҳуқуқ-тартибот идораларига топширилган, ҳозирча текширув давом этмоқда. Ма’лумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Страсбур ультралари стадионда баннерлар сабаб муштлашиб кетди