date

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин

«Ал-Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулотлари вақтида сон қисмидан жароҳат олди. Клуб матбуот хизмати бу ҳолатни расман маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал-Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта сўроқ остида. Бензема тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин унинг тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал-Иттиҳод»дан «Ал-Ҳилол» сафига ўтганди. У янги жамоасида учта ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Ҳилол» Карим Бенземани жароҳат сабаб йўқотиши мумкин