date

Страсбур ултралари баннерлар сабаб трибунда муштлашиб кетди

Страсбур ултралари баннерлар сабаб трибунда муштлашиб кетди

Франция чемпионатининг 23-турида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида енгган учрашувда «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

L’Equipe хабарига кўра, можаро ўта ўнг қарашларни тарғиб қилувчи шиорлар ёзилган баннерлар трибуна бўйлаб ёйилгани ортидан келиб чиққан. Бу баннерларни ўзини мустақил деб атаган бир гуруҳ шахслар, жумладан, сентябр ойида Франция ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар гуруҳининг собиқ аъзолари ҳам олиб кирган.

Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлаганига қарамай, жанжалнинг олди олинмади. Трибунда бундай мазмундаги баннерларга қарши чиқадиган UB90 вакиллари тартиб бузганлар билан тўқнашиб кетди.

Видеокузатув ёзувлари аллақачон ҳуқуқ-тартибот органларига топширилган, ҳолат юзасидан текширув давом этмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Страсбур ултралари баннерлар сабаб трибунда муштлашиб кетди