date

Криштиану Роналду Линдси Воннни қўллаб-қувватлади

Криштиану Роналду Линдси Воннни қўллаб-қувватлади

Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сураётган футбол суперюлдузи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқларда америкалик тоғ чанғичиси Линдси Воннни қўллаб-қувватлади. Хабарларга кўра, спортчи 2026 йилги қишки Олимпиадада оғир жароҳат олган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли португалиялик ҳужумчи Вонннинг иродасини алоҳида таъкидлаб, у забт этган чўққилардан ҳам муҳимроқ нарса — унинг кучи эканини ёзди. Роналду шунингдек, курашни давом эттириш кераклигини, афсоналар эса ҳар доим яна оёққа туришини қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2023 йил январидан буён Саудия Арабистонида фаолият юритмоқда. Унинг «Ал-Наср» билан тузган шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача амал қилади, ҳужумчининг трансфер қиймати эса 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Линдси Воннни қўллаб-қувватлади