Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетади

Аргентина гранди «Ривер Плейт» бош мураббийи Марсело Гальярдо жамоани тарк этиш қарорини қабул қилди. Клуб бу ҳақда расмий баёнот билан маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Гальярдо 26 февраль куни «Банфилд»га қарши мамлакат чемпионати учрашувидан кейин лавозимини топширади. Манбага кўра, мураббийнинг ихтиёрий кетишига жамоанинг сўнгги натижалари сабаб бўлган: «Ривер Плейт» ҳозирда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
Гальярдо «Ривер Плейт»ни фаолияти давомида икки бор бошқарган. У 2014–2022 йиллардаги даврда клуб билан 14 та совринни қўлга киритиб, жумладан, мамлакат чемпионлиги ҳамда Либертадорес кубогида икки марта ғолиб чиққан.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг