date

Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда бўлиб ўтган «Мевланақапи Гузелҳисар» — «Истанбул Юрдум Спор» учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Лавҳада дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлган пайтда, майдон узра учиб ўтаётган чайқага тўп тегиб кетгани кўринади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Воқеадан сўнг икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб борди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тезда баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди.

Кейинроқ футболчи чайқани майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, қуш тирик қолган: бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарлардан ёрдам олгач, аста-секин ўзига келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйин пайтида футболчи чайқани қутқариб қолди