date

«Ал Ҳилол» Карим Бенземасиз қолиб кетиши мумкин

«Ал Ҳилол» Карим Бенземасиз қолиб кетиши мумкин

«Ал Ҳилол»нинг юлдузли янги футболчиси Карим Бензема жамоа машғулоти давомида сон қисмидан жароҳат олди. Клуб матбуот хизмати футболчининг ҳолати бўйича маълумот берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Француз ҳужумчисининг «Ал Таавун»га қарши яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушиши катта сўроқ остида турибди. Тез орада Бензема тиббий кўрикдан ўтади ва шундан кейин тикланиш муддати аниқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Бензема бу қишда «Ал Иттиҳод»дан «Ал Ҳилол»га ўтган. У янги жамоа сафида ҳозирча учта ўйинда қатнашиб, учта гол урди ва битта голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал Ҳилол» Карим Бенземасиз қолиб кетиши мумкин