date

Марселда хакерлар ҳужуми клуб инқирозидан ҳам кўпроқ ташвиш уйғотди

Марселда хакерлар ҳужуми клуб инқирозидан ҳам кўпроқ ташвиш уйғотди

Французнинг «Марсел» клуби оғир даврни бошдан кечирмоқда: жамоа бир нечта мусобақаларда эрта тўхтади, бош мураббий билан хайрлашди, спорт директори эса кетишга уринди. Ҳатто қолган тақдирда ҳам унинг аввалгидек иштиёқ билан ишлаши шубҳа остида. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Муаммолар бунинг билан тугамади. Кибержиноятчилар клубнинг расмий сайтига ҳужум уюштириб, натижада сайт ва клуб билан турли шаклда алоқада бўлган юз минглаб одамларга оид шахсий маълумотлар интернетга сизиб чиққани айтилибмоқда.

Маҳаллий ОАВ тезкор ўтказган сўров натижаларига кўра, ҳозир «Марсел» мухлисларини спорт ва бошқарувдаги беқарорликдан кўра айнан хакерлик ҳужумининг оқибатлари кўпроқ хавотирга солмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Марселда хакерлар ҳужуми клуб инқирозидан ҳам кўпроқ ташвиш уйғотди